Axborot xabari

АВТОМОБИЛЬ ЭГАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2019-04-26 17:18:36 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

Барчага маълумки, ҳар бир харидорга автомобиль хариди чоғида “Автомобилдан фойдаланиш қўлланмаси” тақдим этилади. Бироқ аксарият ҳолларда мазкур қўлланмалар автомобиль эгалари томонидан беэътибор қолдирилади. Оқибатда эса автомобилдан фойдаланиш жараёнида ҳайдовчи бир қатор муаммоли вазиятларга дуч келади. Сўнгги вақтларда компанияга келиб тушаётган муаммоли вазиятлар ҳам айнан шу билан боғлиқлигига гувоҳ бўляпмиз. 

Шуларни инобатга олган ҳолда GM Uzbekistan компанияси ҳар бир харидорга мазкур Қўлланмани диққат билан ўрганиб чиқиб, унда келтириладиган барча тавсияларга қатъий равишда амал қилишни тавсия қилади.

Хўш, “Автомобилдан фойдаланиш қўлланмаси”ни ўқиб чиқиш нима учун керак? 

* Биринчи навбатда сиз GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобилингизга техник хизмат кўрсатиш юзасидан аниқ ва тўлиқ маълумотга эга бўласиз;

* Автомобилдан хавфсиз ва узоқ муддатли фойдаланиш қоидалари ҳақида муҳим ахборотга эга бўласиз;

* Автомобилингиз, унинг агрегатлари ва тизимларининг хизмат қилиш муддати давомида хавфсиз, ишончли хизмат қилишини таъминлайсиз.

Агар харидор автомобилдан фойдаланишда мазкур Қўлланмага қатъий риоя қилса, автомобиль унга узоқ вақт хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўз ўрнида GM Uzbekistan компанияси сизни автомобилдан фойдаланишнинг муҳим томонлари билан таништириб боради.

Танловингиз учун минатдормиз!