Yangiliklar
Харидорларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида ҳафтасига 7 кун UzAuto Motors компаниясининг call-маркази фаолият олиб боради. Унинг фаолияти мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда улар билан қайта алоқа сифатини оширишга йўналтирилган.
Компания юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш мақсадида қўнғироқларни кунлик тарзда ўрганиб, таҳлил қилиб боради.
Шундай қилиб, 2019 йил бошидан 30 ноябрга қадар компания call-маркази 222 486 кириши қўнғироқларига жавоб берди. Қўнғироқлар таҳлили аксарият саволлар автомобиль етказиш муддати ва навбатини аниқлаштириш билан боғлиқ эканлигини кўрсатди.
Кунлик тарзда call-марказнинг 14 нафар оператори томонидан ўртача мингдан ортиқ қўнғироқлар қабул қилинади.
Call-марказ ҳафтасига 7 кун 9:00 дан 20:00 гача 78-141-77-77 рақамлари орқали ёки 78-147-14-14 ишонч телефонлари орқали хизмат кўрсатади.
Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!