Yangiliklar

Malibu ва Tracker автомобилларини имтиёзли шартларда харид қилишга улгуринг!
2020-01-31 17:55:29 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси «Ўзавтосаноат Лизинг» билан ҳамкорликда юридик ва жисмоний шахслар учун Chevrolet Malibu Turbo 1.5 ҳамда Tracker автомобилларини имтиёзли шартлар асосида харид қилишни таклиф қилади.

Юридик шахслар ушбу автомобилларнинг 30% нархини тўлаб, қолган суммасини 3 йил давомида йиллик 20% устама билан харид қилишлари мумкин. Ушбу автомобилларни харид қилиш имконияти 2020 йилнинг 29 февралига қадар узайтирилади.

Бундан ташқари компания жисмоний шахсларга Tracker LT M/Т автомобилининг 30 фоиз нархини тўлаб, қолган суммани 3 йил давомида йиллик 20 фоиз устама билан тўлаш имконини беради. Мазкур таклиф эндиликда Tracker Premier AT комплектацияси учун ҳам мавжудлигини маълум қиламиз.

Автомобилларни компаниянинг барча расмий дилерлик марказларидан харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун “Ўзавтосаноат лизинг” компаниясининг телефон рақамлари +99897 701-83-17, +99897 701-83-16, +99897 701-83-48, +99897 701-83-02 ҳамда компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилиш мумкин.

 Автомобиль харидини кечиктирманг!