Yangiliklar
Бугун Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган автополигонда «ДжиЭм Узбекистан» АЖда моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегияга мувофиқ ишлаб чиқарилаётган турбодвигателли «Малибу» автомобилининг янги авлоди намойиш қилинди ва тест-драйвдан ўтказилди.
Тест-драйв иштирокчилари автомобилнинг барча афзалликларини кўриб чиқиш имконига эга бўлишди.
Жаҳон тенденциялари
Айни дамда деярли барча автомобиль ишлаб чиқарувчилар турбопуфлагичли двигателларга босқичма-босқич ўтмоқда. Автомобиль ускуналари соҳақида ўзининг ишланмалари билан машҳур бўлган йирик Америка корпорацияси Honeywell International, Inc. Прогнозларига кўра 2021 йилга бориб дунёдаги барча автомобилларнинг 48% турбодвигатель билан жиҳозланган бўлади.
«Малибу Турбо»нинг юқори қуввати ва тезлик олиши
Биз биринчи галда автомобилнинг юқори қувватига эътибор қаратмоқчимиз. 2,5 л. атмосфера двигатели билан жиҳозланган «Малибу» автомобилининг характеристикалари билан таққослаганда турбодвигателли автомобиль ҳудди шундай ёқилғи сарфида қувватининг 253 л.с. қуввати ошиши билан фарқланади. Таққослаш учун айтиш мумкинки, 2,5 л. ҳажмли атмосфера двигателида бу кўрсаткич 186 л.с қувватни ташкил қилади. Турбодвигателли автомобилнинг 100 км/сгача тезлик двигателнинг кичик ҳажмига қарамай 1,7 секундга тезроқ.
Жуда паст ёқилғи сарфи
Кўпчилик турбодвигателли автомобиль жуда кўп ёқилғи истеъмол қилади деб ўйлайди. Аммо фарқ у қадар катта эмас. Автомобиль турбинаси кўпроқ ёқилғи юбориш имконини беради, аммо шу билан бирга тежамкорликни таъминлайди. Қандай қилиб дейсизми? Гап шундаки, турбомоторнинг иш ҳажми камроқ ва енгилроқ. Ушбу моделнинг ёқилғи сарфи аралаш циклда 100 км.га 8,5 л.ни ташкил қилади.
«Люкс» классдаги автомобиль
«Малибу Турбо» автомобили «Люкс» классдаги автомобилларнинг вакили бўлиб ўзбек автомобилсозлигида «Люкс» даражадаги седанларнинг янги даврини бошлаб беради. У юқори даражадаги қулайликка эга автомобиль саналади.
Мазкур автомобиль двигателнинг юқоритехнологик узоли бўлгани сабабли унга ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган сифатли мой маҳсулотларини қўллаш лозим. Мазкур автомобиль учун тавсиф қилинган ёқилғи – АИ-95. Ушбу қоидаларга амал қилсангиз автомобиль сизга узоқ вақт хизмат қилади.
Турбодвигатель – кучли, тежамкор ва экологик зарарсиз
Агарда «Турбомотор — олиш керакми ёки йўқ?» деган саволга жавоб берадиган бўлсак, агар сиз янги автомобиль харид қилаётган бўлсангиз — ҳеч иккиланмай олинг. Турбодвигатель, юқорида қайд этганимздек, кучли, тежамкор, шу сабабли ундан тўғри фойдаланилса у сизга узоқ вақт хизмат қилади ҳамда сизга “Люкс” классидаги автомобилни бошқаришда жуда ҳам кўп ёқимли онларни ҳадя қилади.