Yangiliklar

Россиядаги Ravon автомобиллари расмий дистрибьюторлари Россиядаги Ravon автомобиллари харидорлари учун янги садоқат дастурларини ишга туширдилар.
2019-12-05 12:11:55 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Пакет иккита дастурдан иборат:

RAVON FINANCE дастури янги Ravon R2, Ravon Nexia R3 и Ravon R4 автомобилларини компаниянинг ваколатли дилерлари орқали кредитга, машина қийматининг бир қисмини шерик-банк кредит воситалари ҳисобидан тўлаш орқали махсус нархларда сотиб олишга қаратилган. RAVON FINANCE дастури шартларига кўра, Ravon автомобиллари харидорлари учун бутун моделлар қаторига кредитлашнинг махсус шартлари амал қилади.

RAVON ТRADE-IN дастури янги RAVON автомобилини, модели, ҳолати ва нархидан қатъий назар, бирор автомобиль топшириш эвазига, махсус нархларда сотиб олиш имконини беради. Дастурда 2019 йилда чиққан RAVON автомобилларининг барча комплектациядаги моделлари қатнашади. RAVON ТRADE-IN дастури бўйича махсус таклиф RAVON расмий дилерлари салонларида амал қилади.

ДИҚҚАТ! RAVON FINANCE ва RAVON TRADE-IN дастурлари ўзаро уйғунлашади.

Акциялар ўтказилиш муддати – 2019 йил 1-31 декабрь.

Компания ўтказаётган дастурлар ҳақидаги батафсил маълумот ва автомобилларнинг нархлари Россиядаги Ravon расмий сайтида жойлаштирилган: https://ravon.ru/

UzAuto Motors компанияси ва унинг расмий вакилларихизматларини такомиллаштириш ва харидорларга автомобиллар сотиб олиш учун максимал даражада қулай шароитлар тақдим этиш ишларини давом эттирадилар.