Yangiliklar

UzAuto Motors «Талабалар талқини бўйича давлат компаниялари орасида энг яхши иш берувчи» деб топилди
2019-10-10 14:04:53 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган «Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси 2019» IV мукофотини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, мамлакатнинг энг кўзга кўринган иш берувчилари орасида UzAuto Motors компанияси “Талабалар талқини бўйича давлат компаниялари орасида энг яхши иш берувчи” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Ушбу мукофот бизнинг компаниямиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу йўналишдаги фаолиятимизни янада такомиллаштиришимизда муҳим омил бўлади.

Ҳар йили ўтказиладиган «Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси» мукофотининг асосчиси ва ташкилотчиси DaVinci Management Consulting бўлиб, у муваффақиятли инсоний капитални ривожлантириш ва муваффақиятли компаниялар мисолида рақобатдош устунликларни кучайтиришга қаратилган.