Yangiliklar

CALL-МАРКАЗИ МИЖОЗЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
2020-04-04 19:56:05 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Карантин даврида ҳам “UzAuto Motors” АЖда мижозларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатларни ўрганиш, саволларга ўз вақтида жавоб бериш ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида колл-центр ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу марказ кун давомида аҳолида кўплаб учрайдиган саволларга жавоб беради, тушунмовчиликларни баратараф этиб, нохолисликларнинг олдини олишда хизмат кўрсатади.

Албатта бу каби хизматлар ҳозирги мураккаб вазиятни инобатга олиб, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда олиб борилаяпти. Хусусан, ҳар бир ходим ишга келганида махсус мослама орқали унинг ҳарорати ўлчанади. Хоналар, эшик тутқичлари, иш ўринлари доимий равишда дезинфекция қилинади. Ходимлар маҳсус химоя кийимлари билан таъминланган.

Марказ ҳақида қисқача айтадиган бўлсак, бу ерда кунига мингга яқин қўнғироқларга ўз вақтида жавоб беришади. Карантин вазиятидан келиб чиқиб иш тартибига ўзгаришлари киритилди. Душанбадан жумагача сиз +99878 141-77-77 рақам орқали оператор билан соат 09:00 дан 18:00 гача боғланишингиз мумкин. Шанба куни эса соат 12:00 гача. Эслатиб ўтамиз, қўнғирқоларни ёзиб олиш ва уларни сақлаш мақсадида call-марказида SOFTPHONE дастури ўрнатилган. Қолаверса, марказда қайта алоқа хизмати ҳам мавжуд бўлиб, қўнғироқ қилиб туша олмаган мижозларга марказ ходимлари қайта алоқага чиқишади ва мижозлардан йўлланадиган саволларга жавоб беришади.