Yangiliklar

«Ўзавтосаноат» «RAVON» брендининг расмий дилери бўлишга таклиф қилади
2019-11-25 15:07:34 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

«Ўзавтосаноат» АЖ хорижий бозорларда «RAVON» брендининг расмий дилери бўлиш имкониятини тақдим этади.

Компания сизни «RAVON» автомобилларини экспорт бозорларида илгари суриш, сотув ва сотувдан кейинги хизматлар кўрсатиш учун дилерлик марказларини очиш ва ўзимизнинг дилерлар тармоғимизни ривожлантириш бўйича ҳамкорликка таклиф қилади.

«Ўзавтосаноат» АЖ ушбу компанияга «RAVON» автомобилларини ташқи бозорларда сотилишини рағбатлантириш бўйича муайян мажбуриятларни бажаришда Ўзбекистон бозорида «UzAuto Motors» АЖнинг дилерлик мақомини бериш масаласини кўриб чиқади.

Экспорт бозорларидаги дилерлик Марказларини очиб, сиз бизнинг умумий муваффақиятимизга сезиларли ҳисса қўшасиз, бунинг натижасида ўз ғояларингизни амалга ошириш ва истеъмолчиларга замонавий, юқори сифатли маҳсулотни таклиф қилиш имкониятига эга бўласиз.

«Ўзавтосаноат» АЖ мутахассислари билан ҳамкорлик масалаларини қуйидаги рақамлар орқали муҳокама қилишингиз мумкин:
+998 78 140 7650 (2259)
+ 998 93 410 0006