Yangiliklar

«Фарғона Автосавдо» МЧЖ дилерлик маркази фаолиятида камчиликлар аниқланди ва янги раҳбарият тайинланди
2018-10-19 00:33:56 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

«GM Uzbekistan» АЖнинг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келиб тушган тезкор маълумотлар асосида «Фарғона Автосавдо» МЧЖ дилерлик марказига оператив текширув юборилди.

Текширув вақтида қуйидаги камчиликлар аниқланди:

- Айрим масъул шахслар томонидан корхона фаолияти бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатдан четга чиқиш;

- «GM Uzbekistan»нинг «InfinBank» АТБ билан ўтказилган акцияси доирасида харидорларга велосипед ҳамда 1 млн.сўм чегирма тақдим этилмаганлик ҳолатлари;

- автомобилларни сақлаш омборхонаси компания томонидан қўйилган талабларга жавоб бермаслиги;

- кунлик тарзда янгиланиши лозим бўлган шартнома учун ажратилган автомобиллар тўғрисида ахборот мониторининг ишламаслиги;

- ташриф буюрувчиларни қабул қиладиган ресепшн хизмати стандартларга жавоб бермаслиги, сервис-менеджернинг йўқлиги.

Ўтказилган ишлар натижасида “Фарғона Автосавдо” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. - Акбаров Ботиржон Набижонович зиммасига юкланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда 73 нафар фуқаронинг пулларини ўзлаштирган “Фарғона автосавдо” автосалони ходимининг ноқонуний ишлари ҳақида маълумот чоп этилган - http://www.uza.uz/…/avtomashina-olaman-degan-73-nafar-fu-ar… ). Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, агар сиз дилерлик марказларида ана шундай қонунга ҳилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз ёки сиздан автомобиль учун қўшимча пул талаб қилишса, дарҳол 71 141 77 77 рақамлари орқали GM Uzbekistan колл-марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 10-07 ягона ишонч рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Барча қонунга ҳилоф ҳаракатлар алоҳида назоратга олинган. Огоҳ бўлинг!