Yangiliklar

CALL-МАРКАЗИ МИЖОЗЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
2020-04-24 15:17:27 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Карантин мураккаб шароитида ҳам “UzAuto Motors” АЖда мижозларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саволларга ўз вақтида жавоб бериш мақсадида Call-маркази ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу Марказ кун давомида аҳоли томонидан “UzAuto Motors” АЖ фаолиятига, шу жумладан имтиёзли шароитлар асосида автомобилларни харид қилиш бўйича истъемолчилар учун жорий этилаётган янги акцияларга, шунингдек, дилерлик ва сервис тизимларидаги ўзгаришларга доир кўплаб саволларга жавоб беради.

Бу ерда кунига мингга яқин қўнғироқлар қабул қилинади. Карантин вазиятидан келиб чиқиб Call-маркази иш тартибига ўзгаришлар киритилди. Душанбадан жумагача сиз +99878 141-77-77 рақами орқали оператор билан соат 09:00 дан соат 19:00 гача боғланишингиз мумкин. Шанба куни эса соат 09.00 дан соат 14:00 гача. Эслатиб ўтамиз, қўнғироқларни ёзиб олиш ва уларни сақлаш мақсадида Сall-марказида SOFTPHONE дастури ўрнатилган. Қолаверса, бу ерда қайта алоқа хизмати ҳам мавжуд бўлиб, қўнғироқ қилиб туша олмаган мижозларга Марказ ходимлари қайта алоқага чиқишади ва мижозлардан йўлланадиган саволларга жавоб беришади.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Саломат бўлинг!