Yangiliklar
GM Uzbekistan АЖ харид жараёнлари шаффофлигини таъминлаш мақсадида компаниянинг расмий сайтида (www.gmuzbekistan.uz) “Харид учун танловлар” бўлими орқали харид бўйича эълонларни доимий равишда жойлаштириб бормокда.
Ушбу бўлимда GM Uzbekistan томонидан сотиб олиниши зарур бўлган барча ёрдамчи материаллар, эҳтиёт қисмлари, кимёвий моддалар, асбоб-ускуналар ва бошқа хўжалик моллари, хамда турли хид хизматларга бўлган эҳтиёж миқдори ва номи аниқ кўрсатилади.
Харид танлови тўғрисидаги эълон сайтга хариддан энг ками 30 кун аввал жойланиб, тадбиркорлар ва хўжалик субъектларининг тижорат таклифлари электрон тарзда ёки расмий хат асосида қабул қилинади.
Келиб тушган тижорат таклифлари ўрганиб чиқилади ва электрон тарзда жавоб берилади. Танловда таклифлар хар томонлама ўрганиб чиқиб, таҳлил қилинади, харид учун таклиф қилинаётган товарлар рақобатбардошлиги, сифати, кафолат, тўлов ва етказиб бериш шарт ва муддатлари каби кўрсаткичлар асосида танлаб олинади.
Барчани хамкорликка таклиф киламиз!