Yangiliklar
GM Uzbekistan АЖ томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Андижон вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилган тадбирда адабиётшунос олим Ваҳоб Рахмонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа, Бобур номли халқаро жамоат фонди раиси Зокиржон Машрабов ҳамда корхона ходимлари иштирок этишди. Тадбирда Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз борди. Унинг асарлари нафақат ўзбек, балки Шарқ халқлари бадиий тафаккурини, маданиятини янги босқичга кўтаргани, уларни ўрганиш инсонларни, айниқса, ёш авлодни яхшиликка, Ватанни севишга ундаши таъкидланди.
Халқаро фонд томонидан корхона кутубхонасига Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асарлари жамланмаси тақдим этилди.
Тадбир сўнгида йиғилганларга театр ижодкорлари томонидан Бобур ҳаётига бағишланган спектакль ҳамда санъат намоёндаларининг концерт дастури намойиш қилинди.