Yangiliklar

GM UZBEKISTAN ВА “ЎЗАГРОСУҒУРТА” ҲАМКОРЛИГИДАГИ АКЦИЯНИНГ ИЛК ҲАФТАСИДА 400 ДАН ОРТИҚ АВТОМОБИЛЬ СОТИЛДИ
2019-02-21 12:33:53 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

14 февраль куни GM Uzbekistan АЖ “Ўзагросуғурта” билан ҳамкорликда Malibu ва Tracker автомобилларини харид қилиш истагида бўлган мижозларга ушбу автомобилларни муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизматни таклиф қилганди.

Мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган мазкур акциянинг илк ҳафтасида 400 дан ортиқ Malibu (172) ва Tracker (287) автомобиллари сотилди.

Янги хизмат шартларига кўра, харидор Lacetti автомобилининг пулига (128 млн сўм) Chevrolet Tracker, Tracker автомобили пулига эса (215 млн сўм) Malibu автомобилини харид қилиши мумкин. Автомобилнинг қолган суммаси эса 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.

Шартнома тузилган вақтда “Ўзагросуғурта” мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан, шунингдек муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради ҳамда автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Шошилинг, акция 1 мартга қадар амал қилади. Акция бўйича ажратилган автомобиллар сони чегараланган.

Биз билан эканлигингиздан мамнунмиз!