Yangiliklar

GM UZBEKISTAN МИЛЛИЙ ТЕАТР ЖАМОАСИНИ АНДИЖОНГА ТАКЛИФ ҚИЛДИ
2018-03-12 15:38:47 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Халқнинг маданий савиясини юксалтириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилишнинг бугунги янги босқичида маданият ва санъатнинг ўрни ва аҳамияти беқиёслигини инобатга олиб, “GM Uzbekistan” АЖ 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбек Миллий академик драма театри жамоасини Андижонга таклиф қилди.
GM Uzbekistan АЖ ва Ўзбек Миллий академик драма театри ҳамкорлиги натижасида Бобур номли вилоят драма театрида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда Миллий театр раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов автомобилсозлик соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларни байрам билан муборакбод этар экан, тадбирнинг ташкил этилиши корхона раҳбарияти томонидан уларга кўрсатилаётган юксак эҳтиром эканлигини қайд этиб, уларнинг мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим саналган мазкур соҳадаги фаолиятларига зафарлар тилади.
Тадбирда театрнинг “Кўнгил” номли комедия жанридаги спектакли намойиш этилди. Спектакль Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Хушвақтов асари асосида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев томонидан саҳналаштирилган бўлиб, ундаги бош ролларни Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев, актёрлар Бахтиёр Юсупов, Азиза Шариповалар ижро этишган.

GM Uzbekistan 
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати