Yangiliklar

АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ: UZAUTO MOTORS САВДО ТИЗИМИДА ИНСОН ОМИЛИНИНГ АРАЛАШУВИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ!
2020-02-04 18:17:14 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ҳурматли харидорлар! 

Бугунги кунда компания томонидан жорий этилган янги тизимда автомбиль етказиб бериш навбатларни яқинлаштиришда инсон омилининг аралашувига йўл қўйилмаслиги, барча автомобиллар фақатгина шартномада кўрсатилган муддатларда харидорларга етказиб берилиши ҳақида аввал ҳам хабар берганмиз.

Бироқ шунга қарамай кўп ҳолларда дилер томонидан автомобилни шартномада кўрсатилган муддатдан илгари етказиб бериш каби баҳоналар билан қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатлари юзага келмоқда. Автомобиллар моделлар кесими бўйича қанча муддатларда етказиб берилиши билан қуйида танишишингиз мумкин:

 

Шу билан бирга компаниянинг расмий дилерларида ҳозирги кунда Tracker ҳамда Malibu 1.5 Turbo автомобилларини навбатсиз ҳамда компания томонидан бугунги кунда эълон қилинган қулай шартларда харид қилиш имкони ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, компания автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Uzavtosavdo” мобиль иловасини ишга туширган. Мазкур илова орқали харидорга навбат рақами ва дилердаги автомобиллар сони ҳақида маълумотлар берилади. Агар унга зарур бўлган автомашина дилерда йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. 

“Uzavtosavdo” иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини яратмоқда. Бугунги кунда автомобиль навбати бўйича ҳолатингизни компаниянинг расмий сайтида ҳам текшириш имкони мавжуд.

Агарда сиздан дилерлик корхоналари томонидан автомобилларни тез муддатларда чиқариб бериш эвазига пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилса компаниянинг 78 141-77-77 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз сўралади. 

Компания савдо тизимида инсон омилининг аралашувига йўл қўйилмайди!

Огоҳ бўлинг!