Yangiliklar
Кеча тунда UzAuto Motors компаниясининг расмий веб-сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилди. Мазкур ҳужум сабабли https://uzautomotors.com сайтининг бош сахифасида носозлик юзага келди.
Компания мутахассислари томонидан амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида қисқа фурсатларда расмий веб-сайт ўз фаолиятини тиклади.
Ҳозирда сайт аввалгидай ўз фаолиятини давом эттирмоқда.