Yangiliklar

КОМПАНИЯ АҲОЛИГА ЯНАДА ЯҚИН БЎЛИШ МАҚСАДИДА БОТ ИШГА ТУШИРДИ
2020-02-11 16:05:55 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

“UzAuto Motors” АЖ сўнги йилларда тизимни ислоҳ қилиш, шу жумладан очиқлик, ошкоралик тамойилига амал қилган ҳолда фуқароларни ҳолис ахборот билан таъминлаш, муаммолар, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, ва албатта мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Бироқ шунга қарамай жойларда, ҳудудлардаги айрим расмий дилерлик марказларида фуқаро ҳуқуқларининг бузилиши, сифатсиз хизмат ва турли коррупцион ҳолатлар ҳамда бошқа қоидабузарликлар баъзан учраб турибди. Бундан ташқари одамлар ишончига кириб автомобилни узоқ муддатга, фоизсиз, тез ва осон ҳарид қилиш имкониятини ваъда қилиб, мижозларни алдаб келаётган “UzAuto Motors” АЖга тегишли бўлмаган норасмий шаклдаги таъмагир фирмалар ҳам йўқ эмас.

“UzAuto Motors” АЖ мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш, хизмат сифатини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва албатта аҳолига янада яқин бўлиш мақсадида мулоқот учун осон бўлган @UzAutoMoto_bot телеграм хизматини ишга туширди.

Бот орқали сиз юқоридаги ҳолатлар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин. Юборилган мурожаат ўрганиб чиқилади ва сизга расмий маълумот берилади.

Бундан ташқари сиз (78) 141 77 77 ишонч телефони орқали ҳам қизиқтирган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Унутманг, жамоатчилик назорати биз учун муҳим!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram: @uzautomotorscom
Instagram: @uzautomotorsofficial
Facebook: fb.com/UzAutoMotorsOfficial
Websayt: www.uzautomotors.com