Yangiliklar
UzAuto Motors компанияси Malibu 1,5 ва Tracker автомобилларини фойда билан харид қилишни таклиф қилади.
Фақатгина карантин даврида республикамизнинг БАРЧА АВТОСАЛОНЛАРИДА ушбу моделларни чегирма асосида харид қилишингиз мумкин.
Бунда 100% олдиндан тўлов амалга оширган харидор Malibu 1,5 Turbo автомобили учун 5%, Tracker учун 10% чегирмага эга бўлади. Бунда сиз:
Malibu- 1,5 Turbo – 278 322 334 сўм ўрнига 265 000 000 сўм
Tracker LT А/T – 222 150 992 сўм ўрнига 199 000 000 сўм
Tracker LT M/T – 189 838 121 сўм ўрнига 170 000 000 сўм тўлайсиз.
Бундан ташқари сиз ушбу моделларни муддатли тўлов шартлари асосида харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун Сиз ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини олдиндан тўлашингиз қолган суммани 1,5 йил давомида ФОИЗСИЗ бўлиб тўлашингиз мумкин.
!!Диққат: Ҳурматли харидорлар, мазкур акцияларнинг шартлари ўзаро ҳамда "Капиталбанк" ва "Инфинбанк", шунингдек "Ўзавтосаноат-Лизинг"нинг махсус таклифларига алоқадор эмас!
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида сиз автомобилни уйдан чиқмасдан, онлайн режимда харид қилишингиз мумкин!
Қўшимча маълумотлар олиш учун дилерлик корхоналарининг қуйидаги ҳаволада кўрсатилган Call-Марказларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: http://uzautomotors.com/price/diler_call_markazi.
Ўзингиз ва саломатлигингизни асранг!