Yangiliklar

РАСМИЙ ХАБАРНОМА
2020-04-14 11:10:07 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

6 апрелдан эътиборан янги автомобиль сотиб олган фуқаролар UzAuto Motors компаниясининг қуйидаги 28 та расмий дилерлик корхоналарида автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини олишлари мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар бергандик. Мазкур жараён харидорларга автомобиль харидида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган.

Рўйхатда келтирилган (иловада) автосалонлардан автомобиль харид қилган фуқаролар мазкур хабар эълон қилинган кун, яъни 13 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларини 10 кун ичида рўйхатдан ўтказмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.

Компания ИИВ ЙҲХББ билан келишган ҳолда рўйхатга киритилмаган дилерлардан (28 та рўйхатга киритилган автосалонлардан ташқари, рўйхати иловада) автомобиль харид қилган фуқаролар автомобилларини карантин даври тугаганидан сўнг ДЙҲХХларида давлат рўйхатидан ўтказишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Шу билан бир қаторда мамлакатимизда “Коронавирус” пандемияси даврида вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг  23 март кунидан ДЙҲХХнинг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим-бўлинмалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шу сабабли фуқароларимиз томонидан жорий йилнинг 23 март кунидан сўнг сотиб олинган транспорт воситаларининг эгалари карантин тугагандан сўнг 10 кун муддатда автотранспорт воситасини расмийлаштириши лозим, акс ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддаларига асосан жавобгарликка тортиладилар.

Уйда қолинг, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!

Янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказиладиган дилерлик корхонлари рўйхати:

"ХОРАЗМАВТОТЕХХИЗМАТ" МЧЖ
"BOBUR TRANS LOGISTIK" (Хоразм вилояти)
ФАРҒОНА "АВТОТЕХХИЗМАТ-Ф" (Фарғона вилояти)
"КОКАНД АВТО ТРЕЙД" (Фарғона вилояти)
NURAFSHON AVTOCENTR (Тошкент вилояти)
"СИРДАРЁ АВТОТЕХХИЗМАТ" (Сирдарё вилояти)
"ОҚ ОЛТИН АВТОТЕХСЕРВИС" (Сирдарё вилояти)
"СУРХОНДАРЁ АВТОТЕХХИЗМАТ" (Сурхондарё вилояти)
"СУРХОН АВТОСАВДО" (Сурхондарё вилояти)
"САМАРҚАНД АВТОТЕХХИЗМАТ" (Самарқанд вилояти)
"АВТО БИНОКОР СЕРВИС" (Самарқанд вилояти)
"QARAQALPAQAVTOTEXXIZMET" (Қорақалпоғистон Республикаси)
"BERUNIY AVTOSAVDO SERVIS" (Қорақалпоғистон Республикаси)
"ЧУСТ-АВТОТЕХХИЗМАТ-Н" (Наманган вилояти)
"AUTO CAR PART" (Наманган вилояти)
"НАВОИЙ АВТОТЕХХИЗМАТ" (Навоий вилояти)
"НАВОИЙ-АВТОСАВДО" (Навоий вилояти)
"AS-КАШКАДАРЬЯ SERVIS" (Қашқадарё вилояти)
"QASHQADARYO AVTOTEXXIZMAT" (Қашқадарё вилояти)
"ЖИЗЗАХАВТОТЕХХИЗМАТ" (Жиззах вилояти)
"Жиззах-Автосавдо" (Жиззах вилояти)
"ЎЗАВТОТЕХХИЗМАТ" (Тошкент шаҳри)
"СЕРГЕЛИ-АВТОТЕХХИЗМАТ" (Тошкент шаҳри)
TRADE-IN CENTR (Тошкент шаҳри)
"БУХОРОАВТОТЕХХИЗМАТ" (Бухоро вилояти)
"VOBKENT AVTOTEXXIZMAT" (Бухоро вилояти)
"АНДИЖАН АВТОТЕХХИЗМАТ" (Андижон вилояти)
"AS-АНДИЖАН SERVIS" (Андижон вилояти)