Yangiliklar

UzAuto Motors акцияларини бутун карантин даврига узайтиради
2020-05-04 17:34:29 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси барча акцияларни карантин даври тугагунига қадар узайтирилишини маълум қилади.

Акция даврида харидорлар автомобилларни ортиқча ҳаражатларсиз уйдан чиқмасдан туриб харид қилиш имконига эгалар.

Сизда қуйида кўрсатилган моделдаги автомобилларнинг 70% маблағи борми? Унда сиз ушбу маблағни тўлаб, қолган суммани фоизсиз кўрсатилган муддатларда бўлиб тўлашингиз мумкин:

Spark 3-поз AT (12 ой)

Nexia 4-позиция AT (12 ой)

Lacetti 1-Поз MT/Comfort Plus (18 ой)

Lacetti 3-поз Elegant Plus(18 ой)

Lacetti 1-Позиция ГБУ ва ГБУ Plus (18 ой)

Бундан ташқари ушбу моделдаги автомобилларнинг 60% тўловини амалга ошириб, қолган суммани кўрсатилган муддатларда йиллик 12% устама билан тўлашингиз мумкин.

Диққат Шунингдек Сизда Trailblazer автомобилининг 50% дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган суммасини 24 ой давомида йиллик 12% устама билан тўлаш ёхуд 60% дастлабки тўловини тўлаб, қолган суммасини 24 ой давомида фоизсиз 0% бўлиб тўлаш имконияти ҳам мавжуд.

Бундан ташқари 100% олдиндан тўлов амалга оширган харидор Malibu 1,5 автомобили учун 5%, Tracker учун 10% чегирмага эга бўлади. 

Бунда сиз: 

Malibu- 1,5 Turbo – 278 322 334 сўм ўрнига 265 000 000 сўм

Tracker LT А/T –222 150 992 сўм ўрнига 199 000 000 сўм 

Tracker LT M/T –189 838 121 сўм ўрнига 170 000 000 сўм тўлайсиз.

Фақат карантин даврида компания Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилган харидорлар учун 3,9 млн сўмдан 10,2 млн сўмгача кэшбек олишни таклиф қилади.

Бизнинг дилерларга ҳозир қўнғироқ қилиб, автомобиль буюртма қилинг, 100% олдиндан тўловни амалга оширинг ва автомобилингиз етказиб берилаётганда сизга қуйидаги ҳажмда маблағингиз қайтариб берилади: 

Spark – 3,9 дан 6,3 млн сўмгача

Nexia – 4,6 дан 7,4 млн сўмгача

Cobalt – 5,1 дан 8,3 млн сўмгача

Lacetti – 6,3 дан 10,2 млн сўмгача.

Мазкур таклиф етказиб бериш муддати 2020 йилнинг сентябрь ойидан декабрь ойига қадар бўлган автомобиллар учун янгидан тузилаётган шартномаларга амал қилади.

Шунингдек компания KapitalBank, InfinBank ҳамда «Узавтосаноат-Лизинг» билан биргаликда кредит, лизинг ва молиявий ижара шартлари асосида ҳам автомобиль харид қилишни таклиф қилади.

Карантин даврида сиз автомобиль харидини расмий дилерларга қуйидаги ҳавола орқали http://uzautomotors.com/price/diler_call_markazi қўнғироқ қилган ҳолда амалга ошириш мумкин. Дилер томонидан харидорларнинг уйдан туриб харид амалга оширишлари учун барча имконият яратилади.

Қўшимча маълумот олиш учун компаниянинг Call-марказига +998 78 141 7777 мурожаат қилинг.

Имкониятни қўлдан бой берманг: карантин – бу вақтинча, автомобиль эса ҳали кўп вақт хизматингизда бўлади!