Yangiliklar

UzAuto Motors 150 млн еврогача бўлган суммада халқаро синдикатлашган кредит тўғрисида келишув имзолади
2020-11-30 02:44:19 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

«UzAuto Motors» АЖ ҳамда Credit Suisse AG компаниянинг Лондон бўлими 150 млн еврогача бўлган суммада халқаро синдикатлашган кредит тўғрисида келишув имзоладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги АҚ-4397-сонли “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, UzAuto Motors энг яхши жаҳон тажрибаларига асосланган замонавий бошқарув услубларини татбиқ этиш устида фаол ишламоқда.

Келишув доирасида олинган маблағлар UzAuto Motorsнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, заводни модернизациялаш ва техник жиҳохлашга ва айланма маблағларни оширишга йўналтирилади. Бу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш UzAuto Motors га GEM плафтормасида General Motors нинг янги моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини беради.

Халқаро синдикатлашган кредит тўғрисидаги келишувнинг имзоланиши UzAuto Motors учун халқаро синдикатлашган кредитлаш дебочаси сифатида рамзий маъно англатди.