Yangiliklar

RAVON ВА CHEVROLET ҚОЗОҒИСТОНДА ЭНГ КЎП СОТИЛГАН БРЕНДЛАР ОРАСИДА
2020-10-20 05:05:03 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

"UzAuto Motors" Қозоғистон бозорида юқори ўринларни эгаллашда давом этмоқда. Йил бошидан буён "UzAuto Motors" томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар энг кўп сотилган моделлар рейтингининг юқори поғоналарини эгаллашда давом этмоқда. 

Сентябр ойида Chevrolet ва Ravon ўз позицияларини яна бир бор тасдиқладилар ҳамда Лада ва Toyota компанияларининг ўтиб кетишига йўл қўймаган холда энг муваффақиятли брендлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон автомобил бозорида танлаш имконияти кенглигига  қарамай, "UzAuto Motors" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар ижобий динамика кўрсатиб, савдодаги улушини оширишда давом этмоқда. Жорий йилнинг январ ойида махаллий автомобиль ишлаб чиқарувчимизнинг бозордаги улуши 12,5% ни ташкил этган бўлса, сентябрь ойида бу кўрсаткич 19,8% га етди. 

Ўтган ойда Қозоқистонда жами 10 940 та автомобиль сотилган бўлиб, шундан 2 163 таси "UzAuto Motors" томонидан ишлаб чиқарилгандир.