Yangiliklar

“UzAuto Motors” расмий дилерлик тизими трансформациясини бошлади
2020-04-17 14:18:13 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Халқаро тажриба шуни кўрсатдики, дилерларнинг олдиндан тўлов билан ишлаш принципи бозор иқтисодиёти талаблари асосида дилерларни ўз устида ишлаши, доимий ривожланишга интилиши ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга олиб келувчи асосий омиллардандир.

Айнан шунинг учун “UzAuto Motors” Компанияси ўз автомобилларининг ички ва ташқи бозорлардаги савдоси ва савдодан кейинги хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, ҳамда дилерлар орасида рақобатни кучайтириш мақсадида янги дилерларни ҳамкорликка таклиф этади.

Бунда, Компаниянинг расмий дилери бўлиш учун бор йўғи икки шарт бажарилиши етарли:

1. “Chevrolet” бренди талабларига жавоб берувчи автомобиль савдоси ва савдодан кейинги хизматларни амалга ошириш учун мўлжалланган бино ва иншоотларнинг мавжудлиги ёки ижара шартномасининг мавжудлиги.

2. Автомобилларнинг улгуржи ҳажмларда олдиндан тўлов орқали харид қилиниши. Харид қилинадиган улгуржи ҳажмнинг минимал қиймати миллий валюта эквивалентида – 10 миллиард сўмни ташкил этади.

Агарда олдиндан тўлов миқдори 20 миллиард сўмни ташкил этса, қиймати 30 миллиард сўмга тенг, 30 миллиард сўм миқдорни ташкил этганда эса – 50 миллиард сўмга тенг ҳажмдаги маҳсулот ажратилади.

Ушбу икки шартни бажаринг ва расмий дилер мақомини қўлга киритинг.

Бундан ташқари ташқи бозорларда ҳам автомобиль савдосини йўлга қўйган тақдирда қўшимча комиссия олиш имконияти мавжуд бўлади.

Дилерлик марказини очиш бўйича қўшимча саволларингиз бўлса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин: +998 78 141 7777.