Yangiliklar

Э Ъ Л О Н
2020-09-19 16:45:01 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors АЖ устав капиталининг 10 фоизигача бўлган миқдорда жамият акцияларини бирламчи оммавий таклиф (IPO) йўли билан жойлаштиришни ташкил этиш юзасидан шартнома тузиш бўйича танлов эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4397-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “UzAuto Motors” АЖ устав капиталининг 10 фоизигача бўлган миқдорда жамиятнинг қўшимча акцияларини чиқариш йўли билан акцияларнинг бирламчи оммавий таклифини дастлабки босқичда ўтказишни ташкил этиш бўйича “UzAuto Motors” АЖ танлов эълон қилади.

1. Танлов иштирокчилари сифатида қуйидаги талабларга жавоб берувчи қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ёки  Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари қатнашишлари мумкин:

- қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида фаолиятни амалга ошириш ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган;

- танлов иштирокчиси тугатилиш ва/ёки банкротлик жараёнида ҳамда тўлов қобилиятини йўқотган бўлиши мумкин эмас;

- танлов иштирокчиси шартномани бажарилиши учун зарур бўлган барча турдаги ресурслар, ваколатларга, тажрибага, малакага эга бўлиши шарт;

- танлов иштирокчиси бошқа инвестиция воситачилари билан биргаликда обуна компаниясини ташкил этишда иштирок этиш ва акцияларнинг реализация қилинмаган қисмини сотиб олиш ҳажми тўғрисида кафолатлар ёки таклифлар бериши шарт.

Хорижий маслаҳатчилар тегишли лицензияга эга бўлган инвестиция воситачилари билан консорциумда иштирок этиши ва/ёки инвестиция воситачилари хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.

2. Бирламчи оммавий таклиф йўли орқали (IPO) “UzAuto Motors” АЖ устав капиталининг 10 фоизигача миқдорда бўлган акциялари таклиф этилади.

3. Ташкилий масалалар бўйича алоқа рақамлари:

+99890 993 80 03 (Фаррух Абдусоломов)

+99897 745 74 41 (Анвар Ҳайдаров)

4. Танлов жараёнида қатнашиш учун аризалар  “UzAuto Motors” АЖга
2020 йил 30 сентябр соат 17:00га қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 8-уй манзили бўйича топширилиши шарт.

5. Танлов натижалари аризалар топшириш муддати тугаганидан кейинги 5 иш куни ичида эълон қилинади.