Yangiliklar

UZAUTO MOTORSдан “Ҳамёнбоп автомобиль” акцияси
2020-10-05 19:29:41 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

"Устозлар ва мураббийлар” куни байрами шарафига, ушбу оғир даврда барча педагогларга ва тиббий ходимларга самимий миннатдорчиликни билдирган ҳолда, UzAuto Motors “Ҳамёнбоп автомобиль” акциясини эълон қилади.

Акция шартларига кўра, автомобилни 40 фоиздан 70 фоизгача бошланғич бадал билан 12 ойдан 36 ойгача даврга муддатли тўлов асосида сотиб олиш мумкин. Тўлов муддати ва бошланғич бадал миқдори танланган моделга боғлиқ бўлади.

Жорий йил 31 октябрга қадар сиз тақдим этилган автомобиллар моделларини қуйидаги шартларда сотиб олишингиз мумкин:

Spark AT –  ойига 2,5 млн сўмдан, 12 ойгача 

Nexia AT – ойига 2,8 млн сўмдан, 12 ойгача 

Tracker MT/AT – ойига 3,8 млн сўмдан, 36 ойгача

Trailblazer – ойига 4,9 млн сўмдан, 36 ойгача

Муддатли тўловни UzAuto Motors расмий дилерлик марказларида минимал ҳужжатлар тўплами билан расмийлаштириш мумкин. Сиздан фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ва СТИР сўралади, холос.

Tracker ёки Trailblazer автомобилларини 100% пулини тўлаб сотиб олмоқчи бўлганларни қуйидаги чегирмалар кутади:

Tracker LT А/T: 7% чегирма – 15 млн сўмдан зиёд фойда
Trailblazer: 7% чегирма – 27 млн сўмдан зиёд фойда

Тафсилотлари қизиқтирадими? Компаниянинг ўзингизга яқин жойлашган дилерларига (https://uzautomotors.com/price/diler_call_markazi) ёки +998 78 141-77-77 рақами орқали call-марказга мурожаат қилинг.

Қайд этамиз: акция доирасида, муддатли тўлов ҳисобига, автомобиллар нархи амалдаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.

Имкониятни бой берманг – таклиф 2020 йил 31 октябргача (шу сана ҳам киради) амал қилади.

Харидингиз бароридан келсин!

photo-2020-10-05-19-42-00