Yangiliklar

UZAUTO MOTORS ДАН МУДДАТЛИ ТЎЛОВГА АВТОМОБИЛЛАР
2020-06-27 11:51:02 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Қулай шартларда автомобиль харид қилишга улгурмаганлар учун UzAuto Motors 40 фоизлик бирламчи тўлов билан 36 ойгача муддатга муддатли тўловга автомобилларни таклиф этади. Муддатли тўлов ва бирламчи бадал миқдори танланган моделга боғлиқ.

Жорий йил 15 июлга қадар сиз қуйидаги шартларда тақдим этилган автомобиль моделларини харид қилишингиз мумкин:

Spark MT – кунига 67 минг сўмдан бошлаб, 12 ой давомида муддатли тўлов

Cobalt AT – кунига 94 минг сўмдан бошлаб, 24 ойгача муддатли тўлов

Nexia AT – кунига 87 минг сўмдан бошлаб,  24 ойгача муддатли тўлов

Tracker MT/AT – кунига 137 минг сўмдан бошлаб, 36 ойгача муддатли тўлов

Trailblazer – кунига 164 минг сўмдан бошлаб, 36 ойгача муддатли тўлов

Муддатли тўловни UzAuto Motors расмий дилерлик марказларида минимал ҳужжатлар пакети билан расмийлаштириш мумкин. Сиздан фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ва СТИР талаб этилади, холос.

Тафсилотлар қизиқтирадими? Компаниянинг ўзингизга яқин дилерига ёки қуйидаги рақам орқали call-марказга мурожаат қилинг: +998 78 141-77-77. 

Эслатиб ўтамиз, муддатли тўлов туфайли, акция доирасида автомобилларнинг нархи амалдаги нархлардан фарқланиши мумкин.

Имкониятни бой берманг – таклиф 2020 йил 15 июлгача (шу сана ҳам киради) амал қилади.

Харидингиз бароридан келсин!