Yangiliklar

GM UZBEKISTAN’ДА ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ НИШОНЛАНДИ
2018-05-17 13:01:19 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи ишчи-ходимлари ўртасида “Ибратли оила” кўрик танлови бўлиб ўтди. Тадбирда корхона ходимларининг оилалари иштирок этди. 
Танлов якунларига кўра, уч асосий ўрин ҳамда “Энг яхши жамоатчи оила”, “Энг болажон оила”, “Энг яхши фермер оила”, “Энг яхши спортчи оила”, “Энг яхши рационализаторчи оила”, “Маҳалланинг энг наъмунали оиласи” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга компания томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Танлов доирасида компания ходимларнинг фарзандлари томонидан Ватан мавзусидаги шеър ҳамда куй-қўшиқлар ижро этилди.
Тадбирга Тошкентдан тадбир учун махсус таклиф этилган Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри томонидан намойиш этилган «Жайдари келин» супер комедияси якун ясади.

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати