Yangiliklar

Ҳурматли харидорлар!
2020-03-16 14:43:31 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда компанияда бўлган ўзгаришлар фонида ишлаб чиқариладиган автомобилларимиз юзасидан турли туҳмат ва уйдирмаларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шундай уйдирма ва компания шаънига салбий таъсир қиладиган видеомурожаатлардан бири куни кеча “Озодлик радиоси” томонидан эълон қилинди. Мазкур видео мурожаатда автомобиль эгаси трансмиссиясини “D”га қўйган ҳолда автомобиль ўт олмаётганидан шикоят қилган, ваҳоланки автомат узатмали автомобиль бошқарган ҳар бир ҳайдовчи бундай ҳолатда автомобилнинг ҳимоя тизими ишга тушиб, ўт олмаслигини, автомобиль ўт олиши учун эса трансмиссияни “P”га қўйиш лозим эканлигини яхши билади. 

Фуқароларнинг бу каби ҳаракатлари, яъни Туҳмат, била туриб ёлғон, шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддасида кўзда тутилган (60 бараваргача БҲМ) ҳамда шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 139-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз.‼️

Компания ҳар қандай ҳолатда харидорлари ва мижозлари билан конструктив мулоқотга ҳамда ҳар қандай муаммони ҳал этишга тайёрлигини, бироқ бу каби ҳолатлар учун қонуний чора кўришга мажбур бўлишини маълум қилади.