Yangiliklar

ЮРИДИК ШАХСЛАР АВТОМОБИЛНИ UZCARDTRADE.UZ ОРҚАЛИ ОНЛАЙН ХАРИД ҚИЛИШЛАРИ МУМКИН
2020-04-21 15:00:59 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Юридик шахслар UzAuto Motors автомобилларини онлайн-режимда Uzcardtrade.uz маркетплейси орқали сотиб олишлари мумкин. Шартномани расмийлаштириш ва тўлов интернет майдончасида корпоратив карта воситасида амалга оширилади.

"Ўзавтосаноат"АЖ ва Uzcard Trade (“Plum Technologies" МЧЖ) ўртасидаги мазкур келишув карантин даврида юридик шахсларга масофадан туриб ортиқча алоқа воситаларисиз автомобиль харидини амалга ошириш имконини беради.

Uzcardtrade.uz электрон ярмаркаси очиқ ва шаффоф савдо плафтормаси бўлиб, у орқали юридик шахслар куну-тун давомида зарурий маҳсулотлар (хизматлар)ни Uzcard корпоратив карталаридан фойдаланган ҳолда харид қила оладилар.

Электрон ярмарканинг асосий афзалликлари электрон ҳужжатлар, жумладан ишончномалар, счет-фактуралар ва чеклардан фойдаланиш саналади, улар электрон шаклда тўлдирилади ва иштирокчиларнинг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан расмийлаштирилади.

Тузилган шартномалар бўйича тўловлар корпоратив карта ёрдамида ўтказилади, бунда юридик шахс, Uzcard корпоратив картасидан фойдаланиб, тўловларни 24/7 режимида амалга ошириши мумкин бўлади, бу банк ўтказмаларига нисбатан сезиларли афзалликдир.

Ўзингизни ва яқинларингизни асранг – уйда қолинг!