Yangiliklar
«Ўзавтосаноат» АЖнинг хабар беришича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги дилерлик марказлари текширилганида 83 дона «Lacetti», «Cobalt», «Spark» ва «Nexia» русумли автомобиллар савдоси борасида қўпол қоидабузарликларга йўлга қўйилганлиги аниқланди.
Дилерлик марказлари ходимлари мижозларни автомобиллар мавжудлиги ҳақида ўз вақтида огоҳлантиришмаган ва бу билан сунъий автомобиль танқислиги ва навбатлар юзага келишига йўл қўйишган. Шунингдек текширувлар доирасида муддатида сотилиши керак бўлган автомобиллар сақланаётган жойлар ҳам аниқланди. Ушбу дилерлик марказларига нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Ана шундай қўпол қоидабузарликларни аниқлаш ва уларни қонуний жавобгарликка тортиш давом эттирилади.
Ҳурматли мижозлар, сизга 15-16 сентябрь кунлари Сергели автомобиль бозорида «45 дақиқада автомобиль» акцияси доирасида 83 дона автомобиль савдога қўйилишини ва сиз уларни ортиқча навбатларсиз харид қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.
Хуш келибсиз!