Yangiliklar
27 март куни Сеулда Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси бош вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ, “General Motors” ва “GM Korea Supplier Association” ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Томонлар “GM Uzbekistan”да ишлаб чиқариш режалаштирилаётган янги автомобиллар учун автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасидаги ҳамкорлик асосида Ўзбекистон автомобиль тармоғи ривожланишини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.