Yangiliklar

«ДжиЭм Узбекистан» ADWEEK ҳафталигида иштирок этади
2018-02-28 14:35:56 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

28 февраль ва 1 март кунлари «ДжиЭм Узбекистан» АЖ мутахассислари ҳар йили ўтказиладиган маркетинг ва реклама соҳасида муҳим саналган ADWEEK ҳафталигида иштирок этишади.
Ушбу ҳодиса маркетинг ва реклама оламига қизиққанлар учун энг кутилган тадбир, десак муболаға бўлмайди. 
Давлат органлари, реклама соҳаси мутахассислари, маркетолог ва тадбиркорлар иштирокидаги конференция жуда фойдали ва аҳамиятли бўлиб, тажриба ва билим алмашиш учун ажойиб имконият саналади. Тадбир дастури жуда кенг ва сермазмун.
Маркетинг ва реклама соҳасида ўз ўрнига эга маҳорат эгалари ўртасида ўрнатиладиган алоқа келгуси фаолиятда ўзининг сермаҳсул янги импульсини албатта беради. 
28 февраль куни соат 9.00 да International Hotel’да кўришгунча!