Yangiliklar

Эълон!
2019-09-30 12:49:06 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Сизлар учун тўртта моделдаги автомобилларига махсус байрамона акция эълон қилди.

Акция шартларига кўра умумтаълим, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари кўрсатилган моделларни қуйидаги шартларда фоизсиз муддатли тўловга харид қилиш имкониятига эга бўлди:

- Chevrolet Spark — бошланғич тўлов 70%, муддатли тўлов 6 ой;
- Lacetti 3 поз — бошланғич тўлов 60%, муддатли тўлов 1 йил;
- Chevrolet Nexia — бошланғич тўлов 60%, муддатли тўлов 1 йил;
- Chevrolet Cobalt — бошланғич тўлов 60%, муддатли тўлов 1 йил.

Бундан ташқари компания фақат ўқитувчилар учун байрам муносабати билан Tracker ва Malibu автомобилларини қуйида кўрсатилган чегирмалар асосида 2 йил фоизсиз муддатли тўловга 50% бошланғич тўлов асосида харид қилиш имконини тақдим этмоқда:

Malibu Turbo 1,5 – 250 млн. сўм
Malibu Turbo 2,0 – 282 млн. сўм
Tracker MT – 165 млн.сўм
Tracker AT – 190 млн. сўм.

Автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида акция компаниянинг барча расмий дилерлик корхоналарида фақат бир кун, 30 сентябрь куни тунги соат 00:00 гача амал қилади. Аввалроқ автомобиль харид қилиш учун шартномаларни фақатгина тўртта дилерлик корхоналаридан олиш мумкин эди.

Муддатли тўловга автомобиль харид қилиш учун харидор юқорида кўрсатилган таълим муассасининг ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (иш жойидан маълумотнома) тақдим этиши лозим. Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда ҳатардан суғурталаш ҳам мазкур акциянинг асосий шартларидан бири саналади.

Дарвоқе, компания томонидан байрам муносабати билан эълон қилинган махсус байрамона акциялардан ҳозирга қадар 7,3 мингдан ортиқ ўқитувчилар фойдаланганлигини маълум қиламиз.