Yangiliklar

«RAVNAQ-BANK» ТОШКЕНТ ШАҲРИДА LACETTI CDX A/T (3 ПОЗ.) АВТОМОБИЛИНИ АВТОКРЕДИТЛАШ БЎЙИЧА «GM UZBEKISTAN»НИНГ РАСМИЙ ҲАМКОРИ
2018-10-19 23:11:56 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ҳурматли харидорлар, «GM Uzbekistan» ҳамда ХАТБ «Ravnaq-bank» Тошкент шаҳрида имтиёзли автокредитлаш дастури бўйича расмий ҳамкорлар саналади. 

ХАТБ «Ravnaq-bank» ўзининг 17 йиллиги муносабати билан 2018 йилнинг 22 октябридан эътиборан Тошкент шаҳри аҳолиси учун 500 дона LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилини имтиёзли кредитлаш бўйича акция эълон қилди.

Сиз LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилига имтиёзли кредитни қуйидаги кредит шартлар асостида расмийлаштиришингиз мумкин:

1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 5 йилгача – йиллик 22%
2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 3 йилгача – йиллик 20% 
3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 2 йилгача – йиллик 19% 
4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%

- Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин: Ҳужжатлар рўйхати (https://ravnaqbank.uz//upload/medialibrary/2e8/Perechen-dokumentov-Avtokredit-aktsiya-uzb.pdf)
- Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар намунаси ушбу ҳаволада: Даромадлар тўғрисида маълумот (https://ravnaqbank.uz/upload/medialibrary/e94/Spravka-o-dokhodakh-obrazets.pdf)
- Кредитни сўндириб бориш жадвали ушбу ҳаволада: Сўндириш жадвали (https://ravnaqbank.uz/upload/medialibrary/91c/Grafik-pogasheniya-Avtokredit-aktsiya-Lasetti.pdf)
- «Ravnaq-bank» ХАТБ жойлашган манзил ушбу ҳаволада: Жойлашуви (https://goo.gl/maps/DUtA56ib88k)

Ушбу акция бўйича ўзингизни қизиқтирган барча маълумотларни «Ravnaq-bank»нинг 71-202-00-82 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

«GM Uzbekistan» автомобилларининг бошқа моделларини «Ravnaq-bank» орқали кредитга харид қилиш бўйича қуйидаги ҳаволада орқали маълумот олишингиз мумкин: Автокредитлар (https://ravnaqbank.uz/uz/private/crediting/auto-loan/)

Эслатиб ўтамиз, сиздан турли важларда имтиёзли автокредит расмийлаштириш учун қўшимча маблағ ундириш ҳоллари юзага келганда компаниянинг Call-марказига 71-141-77-77 рақамлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Яхши кайфият ва ёқимли харид тилаймиз!