Yangiliklar

UzAuto Motors автомобиллар учун янги ранглар палитрасини тақдим этади
2019-11-18 18:10:37 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси автомобиллари учун янги ранглар қўллай бошлаганини маълум қилади. Янги ранглар автомобилларнинг барча моделлари жорий қилинган бўлиб, уларга шартнома тузиш ҳозирдан бошланган.

Моделлар қаторига янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) ранглари киритилди. Янги ранглар аввал ишлаб чиқарилган GJT (яшил) ҳамда GQM (тўқ кўк) рангларнинг ўрнига жорий қилинмоқда.

Автомобилларнинг янги ранглари билан сиз ўзингизнинг бетакрорлигингизни намоён этиш имконингиз бўлади.

Аввалроқ 2019 йилнинг июль ойида ўтказилган пресс-тур доирасида автомобилларга янги ранглар жорий қилиниши хабар берилганди.  Янги ранглар мижозларнинг буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва 2019 йил охирида етказиб берила бошланади. Махсус ранглардаги автомобилларга дилерлар томонидан буюртмалар қабул қилиниши бошланган.

Компания бетакрор бўлиш истагида бўлган харидорлар учун яна бир янгилик ҳозирламоқда.

Биз билан қолинг!