Yangiliklar

UzAuto Motors ҳамкорликка таклиф қилади!
2019-10-11 16:24:06 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси савдо тизимининг шаффофлигини ошириш ҳамда жамоатчилик хабардорлигини таъминлаш мақсадида бугунги кунда кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Компания фаоллигининг муҳим кўрсаткичларидан бири бу заводда ишлаб чиқарилган сифатли автомобиль эҳтиёт қисмларини харид қилиш имкони пайдо бўлганидир.

Жорий йилнинг июнь ойида UzAuto Motors компанияси республиканинг барча минтақаларида «UzAuto GM Genuine» эҳтиёт қисмлар дўконлар тармоғини очди. Фаолиятининг навбатдаги босқичида UzAuto Market инновацион мажмуаси очилди, у харидорларга енгил ва катта юк техника воситаларига бутловчи қисмларни сотиб олиш ёки алмаштириш имкониятини берди.

Бугундан бошлаб UzAuto Motors компанияси барча манфаатдор савдо вакиллари учун асл эҳтиёт қисмларини етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш учун эшикларни очмоқда. Барча саволлар ва шартномалар тузиш учун минтақавий савдо агентларига қуйидаги алоқалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:

1. + (998) 99 721 58 80 - Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Хоразм вилояти, Навоий вилояти, Бухоро вилояти, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Жиззах вилояти;

2. + (998) 99 721 28 80 - Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри;

3. + (998) 99 721 68 80 - Андижон вилояти, Фарғона вилояти, Наманган вилояти;

Ўз аризаларингиз ва саволларингизни юқоридаги рақамларнинг Телеграм манзили ёҳуд spare.parts@uzautomotors.com электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Агар сиз коррупция ва ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг гувоҳи бўлсангиз, дарҳол «Ўзавтосаноат» АК Комплаенс хизматига + (998) 78 140 76 70 рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз.

Самарали ҳамкорликдан мамнун бўламиз!