Press-reliz

“GM Uzbekistan”дан янги “Ўзимиз борамиз” хизмати
2018-08-31 00:45:03 Press-reliz
 
                          Press-reliz

Онлайн аризаларни ва шартномаларни расмийлаштириш жараёни кўриб чиқилганда бетоб бўлгани туфайли, банд бўлиб вақти бўлмаганлиги ва бошқа узрли сабабларга кўра мижозларимиз автосалонга шартномаларни олиб кетишлари учун ўз вақтида кела олмаслик ҳолатлари таҳлил қилинди. Натижада, баъзи мижозларда улар огоҳлантирилгандан кейин 3 иш куни ичида салонга келмаганлиги сабабли шартнома бекор  қилиниши ҳолатлари кузатилди.

Мазкур муаммони ҳал қилиш ва энг асосийси мижозни шартнома расмийлаштиришини ўз вақтида ва қулай амалга ошириши учун “GM Uzbekistan” АЖ томонидан сайёр шартнома расмийлаштириш пункти бўлган янги “Ўзимиз борамиз” хизмати йўлга қўйилди.

Автомобил харид қилиш (онлайн-навбат) учун ариза берган ва автосалондан телефон қўнғироғи қабул қилган пойтахтликларнинг ҳар бири 5 сентябрдан бошлаб “Ўзимиз борамиз” хизматидан фойдаланишлари мумкин.