Yangiliklar
“GM O`zbekiston” томонидан дилерлик корхоналарининг фаолиятини текшириш давомида “Ўзавтосаноатсервис” МЧЖга қарашли “AS-Jizzaxservis” шўъба корхонасида тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги намоён бўлди.
Хусусан, мазкур автосалон фаолияти юзасидан юридик ва жисмоний шахслардан бир қатор мурожаатлар келиб тушганлиги, мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш ҳамда коррупцион ҳаракатлар билан боғлиқлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли ишлар ташкил қилинмаган. Мижозлар билан мулоқотда автосалон ходимларининг малакасизлиги белгиланган тартибга мос келмаган.
Автосалонда ахборотлар доимий равишда янгиланмагани, корхонада Колл-марказ фаолиятининг тегишлича ташкил этилмаганлиги харидорларга автомобил хариди жараёнида бир қатор ноқулайликлар туғдирган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар натижасида “AS-Jizzaxservis” шўъба корхонаси раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Мавжуд камчилик ва хатоларни бартараф этиш янги раҳбар зиммасига юкланди.
Агар сиз дилерлик марказларида юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол 78 141 14 14 рақамлари орқали компания “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингизни сўраймиз. Барча қонунга ҳилоф ҳаракатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади.
“GM Uzbekistan” АЖ дилерлик корхоналари томонидан амалга оширилаётган қоидабузарликларни аниқлаш борасидаги амалий ҳаракатларни давом эттиради.
Биз билан қолинг!