Yangiliklar
Аввал хабар қилганимиздек, «GM Uzbekistan» АЖда мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда улар билан қайта алоқа сифатини ошириш, шунингдек уларнинг сўровларига тезкор жавоб бериш мақсадида янги call-марказ йўлга қўйилганди.
Харидорларга сифатли хизмт кўрсатишни таъминлаш ҳамда юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш мақсадида компания қўнғироқларни кунлик тарзда ўрганиб, таҳлил қилиб боради.
Шундай қилиб, 2018 йилнинг 30 августидан 10 сентябрига қадар компания call-маркази томонидан 4153 та кириш қўнғироқлар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Қўнғироқлар таҳлили аксарият саволлар автомобиль етказиш муддати ва навбатини аниқлаштириш, автосалонларда мавжуд автомобиллар бўйича маълумотлар олиш, ариза қолдириш йўриқномаси билан танишиш, шунингдек компания, завод реквизитлари бўйича маълумот олиш, расмий дилер ва сервис марказлари алоқаларини олиш билан боғлиқ эканлигини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Сиз Call-марказ хизматларидан ҳафтасига 7 кун 9:00 дан 20:00 гача 71-141-77-77 рақамлари орқали ёки 71-147-14-14 ишонч телефонлари орқали фойдаланишингиз мумкин.