Yangiliklar

ДИЛЕРЛИК МАРКАЗЛАРИ «GM O`zbekiston» НИНГ ЯНГИ ЙИЛ АКЦИЯСИГА ҚЎШИЛМОҚДА
2018-12-21 02:53:49 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

«GM O`zbekiston» АЖ барчани Янги 2019 йил билан табриклайди ҳамда ўтказилаётган Янги йил акцияларига қўшимча бонуслар ҳақида эълон қилади!

21 декабрдан 26 декабрга қадар, республикамизнинг БИРЧА ДИЛЕРЛИК МАРКАЗЛАРИ «GM O`zbekiston»нинг МАХСУС ЯНГИ ЙИЛ АКЦИЯСИГА ўзларининг ҚЎШИМЧА ЧЕГИРМАЛАРИНИ ҚЎШИБ БЕРАДИ.

Акция давомида танлаган автомобил нархининг 100% олдиндан тўловини амалга оширгани учун 1,5% чегирма олган ҳар бир харидор дилердан ҳам қўшимча равишда 1,5% байрамона чегирмани қўлга киритади.

Шундай қилиб чегирманинг жами миқдори 3% ташкил қилади.

Акция бўйича ажратилган автомобиллар сони ҳар бир модел учун 100 донадан. Акциядаги автомобилларни етказиб бериш 2019-йилнинг апрелида амалга оширилади.

Шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, дилерлик корхоналари дам олиш кунлари ҳам ишлашини маълум қиламиз. Республикадаги дилерлик корхоналари ҳамда шартномалар тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан «GM O`zbekiston» расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Ёқимли харид ва БАЙРАМОНА кайфият тилаймиз!

*** Дамас ва Лабо моделларидан ташқари.