Axborot xabari

“ФАРҒОНА АВТОМАРКАЗ” ФАОЛИЯТИДА АНИҚЛАНГАН КАМЧИЛИКЛАР САБАБ УНГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
2018-12-26 22:16:29 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

“GM Uzbekistan” АЖ дилерлик марказлари томонидан амалга оширилаётган қоидабузарликларни аниқлаш борасидаги амалий ҳаракатларни давом эттирмоқда. 
“GM O`zbekiston” томонидан дилерлик корхоналарининг 9 ойлик якунларини ўрганиш давомида “Фарғона Автомарказ” МЧЖда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. 
Мониторинг ўтказишдан асосий мақсад 2018 йил бошидан “GM O`zbekiston” компаниясига жисмоний ва юридик шахслардан дилерлик корхона фаолиятига доир 100 га яқин мурожаат келиб тушган. Мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомала ҳамда коррупцион ҳаракатлари билан боғлиқ.
Шунингдек, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли иш ташкил қилинмаган. Ходимларнинг малакасизлиги мижозлар билан мулоқотда белгиланган савдо тартибига мос келмаган.
Ахборот стендлари ва мониторларда маълумотларнинг янгиланмаслиги ва ишламаслиги ходимлар ва “Колл-марказ” хизмати стандартларга жавоб бермаслиги харидорларнинг зарурий маълумотлар олишларига тўсқинлик қилган.
Бунинг натижасида “Фарғона Автомарказ” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. Эркин Икрамов зиммасига юклатилди.
Агар сиз дилерлик марказларида юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол 78 141 14 14 рақамлари орқали компания “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингизни сўраймиз. 
Барча қонунга ҳилоф ҳаракатлар бўйича тегишли чоралар кўрилади. 
Компания харидорлар учун қулайлик яратиш мақсадида амалий ҳаракатларни давом эттиради. 
Биз билан эканлигингиздан мамнунмиз!