Yangiliklar

GM UZBEKISTAN ЯНГИ АВЛОД «CHEVROLET MALIBU» НИНГ ТЎЛИҚ ЯНГИЛАНГАН МОДЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ БОШЛАЙДИ
2017-04-26 12:45:44 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

АО "GM Uzbekistan" тўлиқ янгиланган бизнес синфидаги «Chevrolet Malibu» седан моделини ишлаб чиқаришга киришди. Янги авлод седан Chevrolet Malibu кўпроқ тежамкор ва технологик бўлиб, бундан ташқари, хавфсизлик ва қулайлик кўрсаткичлари анча ўсди. Автомобилни йирик тармоқли йиғиш технологияси (SKD) бўйича йиғиш «GM Uzbekistan» АЖ нинг Тошкент шаҳридаги филиалида амалга оширилади.

Янги модель аввалги авлодидан ташқи ва ички кўринишининг мутлақо бошқача безатилиши, замонавий техник ишланмалар билан жиҳозланиши юзасидан фарқ қилади. Масалан, бу модель 2,5 л ҳажмли, 186 от кучи қувватли мотор билан, янги авлоддаги 6-та босқичли автоматик трансмиссия билан жиҳозланган, улар ёнилғининг сарфланишини 100 км га 10,8 л гача камайтиришга имкон беради.

Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳимоя тизимлари такомиллаштирилган - модель 8 та хавфсизлик ёстиқчаси билан (жумладан томи ичида ва орқадаги йўловчилар учун), йўналиш барқарорлиги тизими, жойидан жилмай айланишга қарши тизими ва ҳоказолар билан жиҳозланган.

Унинг эргономикаси ва электрон тизимларнинг функционал ишлаши яхшиланган, марказий консолида «MyLink» кўнгил очиш-ахборот мажмуасининг диагонали 7.0-дюйм бўлган «Touch Screen» экрани бор. Салонда шовқинни босишнинг ички қурилган тизими белгиланган меъёрдан ошганда шовқин сигналларининг электрон бошқариш блоки томонидан автоматик босилишини таъминлайди. Автомобилни калитсиз масофада бошқариш функцияси (моторни ёқиш ва ўчириш, эшиклар ва юкхона қулфларини масофадан очиш ва ёпиш имконияти), иккита турли ҳайдовчи учун белгиланган ҳарорат кўрсаткичларини сақлаш функцияси бўлган рул ғилдирагини иситиш мавжуд.

Узбекистан бозорида автомобиль 4 та рангида тақдим этилади (оқ марварид, оқ-тутунли, тўқ кулранг ва қора).

Автомобилнинг техник хусусиятлари ва нархлари билан бу ерда батафсил танишиш мумкин. Бунда, автомобилни етказиб бериш муддати 3 ойдан ошмаслигига эътиборингизни қаратамиз (бунинг сабаби шуки, модель тўлиқ ҳажмли йиғиш режимида амалга ошириладиган тўлиқ маҳаллийлаштирилган базавий моделлардан фарқли равишда, йириқ тармоқли йиғиш усули билан ва дастлабки буюртмалар бўйича ишлаб чиқарилади).

Jamoatchilik bilan aloqalar xizmati.

АО «ДжиЭм Узбекистан»