Axborot xabari

“GM Uzbekistan” атрофида содир бўлаётган ноҳуш вазиятлар муҳокама қилинди
2018-05-25 20:39:18 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

“GM Uzbekistan” атрофида содир бўлаётганнохуш вазиятлар муҳокама қилинди

Маълумки, сўнгги вақтларда интернет ва оммавий ахборот воситалари орқали “GM Uzbekistan” АЖ атрофида содир бўлаётган нохуш вазиятлар юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда.

Жорий йилнинг 25 май куни Асака автомобиль заводида “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти ва компания бош директори бошчилигида ўтказилган йиғилиш сўнгги вақтларда юзага келаётган бундай нохуш вазиятларни олдини олишга бағишланди.

Йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад соҳада фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимга мамлакатимизда қонун устувор экани ва ҳар бир жиноятга жазо муқаррарлигини яна бир бор етказиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдан иборат бўлди.

Тадбирда “Ўзавтосаноат” АЖ, Давлат хавфсизлиги хизмати, Прокуратура, ИИБнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, “ДжиЭм Ўзбекистон” АЖ ҳамда Андижон вилоятидаги “Ўзавтосноат” таркибига кирувчи барча қўшма корхоналар ва дилерлик ташкилотлари раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилиш якунида сўнгги вақтларда тарқалаётган холатларни олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.