Yangiliklar

БАРЧА МИЖОЗЛАР ДИҚҚАТИГА! GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЛАРИНИНГ «DAMAS» ВА «LABO» МОДЕЛЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН
2018-11-16 21:40:59 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

«ДжиЭм Узбекистан» АЖ GM Uzbekistan автомобилларининг онлайн хариди бўйича янги Uzavtosavdo.uz тизими ишга туширилганидан бошлаб «Damas» ва «Labo» автомобилларига бўлган аризалар инвентаризация қилинганлигини маълум қилади. 2018 йилнинг 24 августидан 6 ноябрига қадар бўлган даврда харидорлар томонидан 11 141 ариза ва шартномалар бекор қилинди. Натижада бугунги кунгача 128 274 аризалар мавжуд (шундан: 99 563 «Damas» ва 28 711 «Labo» автомобилларига).

2018 йилнинг 7 ноябрь куни «Ўзавтосаноат» АЖда бўлиб ўтган пресс-брифингда маълум қилинганидай, ушбу моделдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 42 минг донани ташкил қилади, ушбу кўрсаткични 2019 йилда 54 мингга етказиш кўзда тутилган. Компания ушбу моделларнинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича қўлидан келган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Айни дамда барча аризалар компания томонидан хронологик тарзда, улар қолдирилган санага қараб таҳлил қилиняпти.

❗️Шундай қилиб, 2018 йилнинг 8 ноябрь ҳолатига хронологик тартибда ариза қолдирган саналар бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш учун 27 000 дона шартнома мавжуд. Ушбу шартномалар 2019 йилнинг 6 ойлик ишлаб чиқариш ҳажмини ўз ичига олади. Ушбу харидорлар ёзма ва СМС тарзда билдириш олишади.

Кунлик янгиланадиган рўйхат билан GM Uzbekistan расмий сайтида қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/damas_clients/list.pdf

❗️Мавжуд аризалар бўйича текширувлар оҳирига етказилмагунга қадар ушбу моделдаги автомобилларга янги аризалар қабул қилиниши вақтинча тўхтатилади.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Биз билан қолинг!