Yangiliklar
9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, шунингдек харидорларга автомобиль хариди жараёнида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида GM Uzbekistan “Ўзагросуғурта” АЖ билан биргаликда харидорлардан келиб тушаётган кўплаб талаб ва таклифларни инобатга олган фоизсиз муддатли тўловга сотишда молиявий хатардан расмийлаштириладиган суғурта бадалини 1,5% гача камайтираётгани ҳақида маълум қилади.
Эндиликда харидор автомобилни 1 йил фоизсиз муддатли тўловга харид қилган тақдирда автомобилнинг молиявий хатардан суғурта бадалини 3% эмас 2% тўлайди, муддатли тўлов суммасининг суғурта бадали эса 1% ташкил қилади.
Автомобилни 2 йил муддатли харид қилаётган харидор автомобилини молиявий хатардан суғурта бадалини 4,5% ўрнига 3% тўлайди, муддатли тўлов суммаси суғурта бадали эса 2% ташкил қилади.
Бугунги кунда компания томонидани муддатли тўлов шартларида Chevrolet Lacetti, Chevrolet Tracker ҳамда Chevrolet Malibu автомобилларини харид қилиш мумкин.
Унга кўра, харидор қуйидаги бошланғич тўловни амалга ошириши лозим:
Lacetti M/T — 80 млн сўм;
Lacetti ГБУ (газбалон ускунали) — 85 млн сўм;
Malibu Turbo — 215 млн сўм;
Malibu — 190 млн сўм;
Tracker — 128 млн сўм.
Автомобилларнинг қолган суммаси харидор истагига кўра Lacetti моделлари бўйича 1 йил, Tracker ва Malibu моделлари бўйича 2 йил муддатга фоизсиз бўлиб тўланади.
Шуни қайд этиш лозимки, мазкур суғурта бадаллари Сизнинг қарзингиз ва автомобилингизни суғурталашга хизмат қилади.
Автомобиль тўлиқ тўлов амалга оширилмагунга қадар дилерда гаровда бўлади. Шартнома шартларига кўра, ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим. Шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.
Компания харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратишда давом этади!
Биз билан қолинг!