Yangiliklar

GM Uzbekistan 3 000 000- (уч миллионинчи) автомобиль соҳибини қутлади
2018-12-26 01:08:29 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan АЖ хабар беришича, 24 декабрь куни «LUX AUTO MOTORS» автосалонида GM Uzbekistan АЖда ишлаб чиқарилган уч миллиончи автомобиль эгасига топширилди. Юбилей автомобилининг бахтли соҳиби корхона директори Шамсиддинхўжа Тиллахўжаев шахсида «RENT LIGHT» МЧЖ бўлди, у Nexia-3 автомобилини харид қилди.

Автосалонга кираверишда бахтли харидорни безатилган автомобиль, қарсаклар ва GM Uzbekistan ҳамда «LUX AUTO MOTORS» вакилларидан совғалар кутиб олди.

Тантанали равишда харидор махсус байрам сертификати ва совғалар билан тақдирланди, улар орасида «LUX AUTO MOTORS» автосалонидан плазмали телевизор ҳам бор эди.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда GM Uzbekistan конвейеридан чиққан миллиончи автомобиль ҳам, 2013 йилда икки миллиончи автомобиль ҳам Chevrolet Lacetti бўлганди.

Компания ўз хизматларини такомиллаштиришга қаратилган ишларни давом эттиради!