Press-reliz

GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
2018-01-22 03:18:03 Press-reliz
 
                          Press-reliz

Тошкент22 январь 2018 й.

«General Motors» компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «Chevrolet Orlando» автомобилини «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга арзиларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

“GM Uzbekistan” АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда "Chevrolet Orlando" русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.