Yangiliklar
GM Uzbekistan компанияси Озарбайжонга автомобиль савдосини янгилади. Биринчи босқичда мамлакатга R3 ва R4 моделлари етказилади, кейинчалик моделлар қатори кенгаяди.
Аввалроқ компания автомобилларини Украина, Қирғизистон Республикаси, Беларус, Афғонистон, Тожикистон, шунингдек Қозоғистонга экспорт қилган.
2019 йил эса GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ривожлантириш йили деб эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда компания мазкур йўналишда кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.
Янгиликларимизни кузатиб боринг!