Yangiliklar

«КАПИТАЛБАНК» АТБ «GM UZBEKISTAN»НИНГ LACETTI SX M/T АВТОМОБИЛИНИ ИМТИЁЗЛИ АВТОКРЕДИТЛАШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ РАСМИЙ ҲАМКОРИ БЎЛДИ
2018-10-10 00:54:55 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ҳурматли харидорлар, «GM Uzbekistan» АЖ ҳамда АТБ «Капиталбанк» имтиёзли автокредитлаш дастури бўйича расмий ҳамкор бўлишганини маълум қиламиз.
Эндиликда сиз Lacetti SX M/T (1-поз.) автомобилига қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредит расмийлаштиришингиз мумкин:

1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 5 йилгача – йиллик 22%
2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 3 йилгача – йиллик 20% 
3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 2 йилгача – йиллик 19% 
4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%

Расмийлаштириш «AS Servis» расмий дилерларида дастлабки тўлов мавжуд бўлган ҳолларда амалга оширилади.

«As Servis» дилерлик марказлари ва уларнинг вакилларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин: http://gmuzbekistan.uz/…/spisok_dilerskix_predpriyatiy_po_l…
АТБ «Капиталбанк» филиалларининг ҳудудлардаги филиалларининг тўлиқ рўйхати қуйидаги ҳаволада мавжуд: https://www.kapitalbank.uz/ru/contacts/
Имтиёзли кредитлаш учун ажратилган ушбу моделдаги ва комплектациядаги жами автомобиллар сони жами 1000 дона.

Сиз АТБ «Капиталбанк»нинг ўзингизга яқин филиали тўғрисидаги маълумотларни банкнинг Ягона ахборот хизматига 71-200-15-15 рақамлари орқали қўнғироқ қилиб аниқлашингиз мумкин.

Тез орада биз автокредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин бўлган «GM Uzbekistan» автомобиллари моделларини кенгайтирамиз.

«GM Uzbekistan»нинг бошқа моделдаги автомобилларини АТБ «Капиталбанк» орқали автокредитлаш бўйича ушбу ҳавола орқали танишинг: https://kapitalbank.uz/…/avtokredit-za-45-minut-na-lyuboy…/…

Янгиликларимизни кузатинг ва биз билан қолинг!

Эслатиб ўтамиз, сиздан турли важларда имтиёзли автокредитлаш учун қўшимча маблағ ундириш ҳоллари юзага келганда компаниянинг Call-марказига 71-141-77-77 рақамлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Яхши кайфият ва ёқимли харид тилаймиз!