Yangiliklar
GM Uzbekistan АЖ харид жараёнлари шаффофлигини ошириш ҳамда харидорларга қулайлик яратиш мақсадида автомобиль хариди учун шартномалар рўйхатини позициялар кесимида тақдим этишни йўлга қўйди.
23 октябрь ҳолатига GM Uzbekistan расмий дилерлик корхоналари томонидан 22 175 дона автомобиль олиш учун шартномалар таклиф қилинмоқда.
Шу ўринда айтиш жоизки, харидорларнинг Nexia 3 автомобилининг LT 2-позициясига бўлган юқори талаби натижасида айни дамда ушбу автомобилга шартномалар тугаган. Ҳозирда Nexia 3 автомобилининг фақатгина LTZ A/T модификациясига шартномалар мавжуд.
Позициялар кесимида шартнома тузиш учун таклиф қилинаётган автомобиллар рўйхати:
Spark 2 поз. – 8101
Spark 2 поз. Евро - 272
Spark 3 поз. АТ - 414
Nexia 4 поз. - 2170
Cobalt 1 поз. - 1618
Cobalt 4 поз. - 1175
Lacetti 1 поз. - 1078
Lacetti 1 поз. ГБО - 1262
Lacetti 3 поз.- 3263
Malibu - 2676
Malibu Turbo – 146
Кунлик тарзда янгиланиб борадиган мазкур рўйхат билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/cars_for_contracting